
Фото: ASBC
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-63,5 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Руслан Абдуллаев Ҳиндистон вакили Шива Тапага қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раунд Русланнинг устунлигида ўтди, иккинчи раунднинг бошида Ҳиндинстон вакили оёғидан жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади. Шу тариқа Абдуллаевга техник ғалаба ёзилди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ва Абдумалик Ҳалоков Қозоғистон вакилларини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққани хабар қилинганди.
Яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи 12 ноябрь куни финалда иштирок этади:
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Нурқанат Райис (Қозоғистон) (17:15 дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов — Ҳуссейн Эйшайш (Иордания) (17:30 дан сўнг)
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Айбек Оралбай (Қозоғистон) (18:00 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Камшибек Кункабаев (Қозоғистон) (18:15 дан сўнг) “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.