Футбол бўйича 20 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Аргентина мезбонлик қиладиган турнирда ёшларимиз "A" гуруҳидан жой олди.
Мазкур гуруҳда вакилларимизга мезбон Аргентина, Янги Зеландия ҳамда Гватемала термалари рақиблик қилади. Мусобақа 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 жамоа ғолиблик учун куч синашади.
Очилиш ўйини Аргентина ва Ўзбекистон термалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур турнирнинг тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги учта ўйинни ҳам "Сантяго-дел-Эстеро" стадионида ўтказади. Агар гуруҳдан чиқадиган бўлсак, учрашув учун "Сан-Хуан" ёки "Мендоса" ўйингоҳларидан бирига борамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар