08:12 / 03.05.2023
289

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...

Кеча, 2 май куни Душанбеда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгресси бўлиб ўтди.

Душанбеда бўлиб ўтган CAFA Конгрессида ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа, Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон футбол федерациялари раҳбарлари ва делегатлари, шунингдек, ФИФА ва ОФК вакиллари иштирок этишди.  

Унда Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали янги тўрт йиллик муддатга CAFA президенти этиб қайта сайланди.

Бугунги Конгрессда Афғонистон футбол федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Коргар ва Туркманистон футбол федерацияси президенти Арслан Айназаров CAFA вице-президенти этиб сайланишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ушбу лавозимдан ўз номзодини қайтариб олди. 

Маълумот ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 1 февраль куни Баҳрайнда бўлиб ўтган ОФК 33-Конгрессида ташкилот Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида сайланган эди.

Эрон футбол федерацияси бош котиби Ҳидоят Момбени янги CAFA Ижроия қўмитасига, Қирғизистон футбол иттифоқи вице-президенти Дастанбек Қўноқбоев эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси номидан Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасига аъзо бўлди.  


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...