Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клубининг янги хўжайини Қатарнинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Шайх Жасим бин Ҳамад Ол Соний бўлди.
Шайх Жасим «Манчестер Юнайтед» учун курашда ғалаба қозонди ва октябрь ойи ўрталарига қадар клубни 6 миллиард фунт стерлингга сотиб олиш жараёнини якунламоқчи, деб хабар берди The Sun.
Қатар қироллиги оиласи вакили британиялик миллиардер Жим Рэтклиффни ортда қолдирди. Ўз навбатида у, клубнинг ҳозирги эгалари, Глейзерлар оиласига акциялар улушини сақлаб қолишга рухсат беришга тайёр эди.
Глейзерлар «Манчестер Юнайтед» клубидаги улушини сақлаб қолиш ва клуб акцияларига эгалик қилишда давом этиш ниятида эди, бироқ бизнесменлар бу ишқибозларнинг кескин норозилигига сабаб бўлишидан огоҳлантирилди.
Глейзерлар оиласи 2005 йилда «Манчестер Юнайтед»ни 800 миллион фунт стерлингга сотиб олган.
«Манчестер Юнайтед» Англиянинг дунёда энг машҳур клубларидан бири, маҳаллий ва халқаро майдонларда кўплаб совринларни қўлга киритган. Унга 1878 йилда асос солинган. Клуб Англиянинг 20 карра чемпиони ҳисобланади (сўнгги марта 2013 йилда).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!