date
views 743

Эрон бош мураббийи: "Мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг!"

Эрон бош мураббийи: "Мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг!"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида саралаш учрашувлари ўтказилишидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоаларига қарши тўп тепади. Мазкур ўйинлар олдидан Эрон термаси бош мураббийи Риза Инаяти матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваломбор, ассалому алайкум. Матбуот анжуманида иштирок этаётган барчага раҳмат. Эрон учун барча мусобақа бирдек қийин кечади. Биз осон турнирларни ўтказмаймиз. Биринчи баҳс Гонгконг билан бўлади. Ушбу ўйин биз учун муҳим. Ғалаба катта имкониятлар эшигини очади.

Биз ҳозир бор эътиборимизни Гонгконг билан кечадиган учрашувга қаратамиз. Кейин эса Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида бош қотирсак бўлади. Ишонтириб айтаманки, гуруҳдаги барча рақиблар учун алоҳида режаларимиз бор.

Гонгконг биз учун янгилик қилиши мумкин бўлган жамоа. Уларни яхши ўрганиб чиқдик. Терманинг ўйини тактик томонлама тушуниб бўлмас даражада экан. Жуда чалкаш ва ўзгарувчан терма.

Ўзбекистон футболи ривожланиб бормоқда. Буни барча яхши билиб турибди. Шунга қарамай, мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг. Сабаби, бу матбуот анжумани Гонгконг билан ўйин олдидан бўлиб ўтмоқда. Шундай экан, саволлар ҳам Гонгконг ҳақида бўлгани ўринли, менимча", - деди мутахассис.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон бош мураббийи: "Мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг!"