Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Жаҳон чемпионати олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тайёргарлик жараёни авжида. Ҳамма буни ҳис этиб турибди. Бу ергача узоқ йўлни босиб келдик. Биламизки, биринчи ўйин жуда муҳим, шу сабабли бутун эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз.
Жаҳон чемпионати – энг катта даражали мусобақа. Бу ерга дунёнинг энг кучли термалари ташриф буюради. Мусобақада юртимиз байроғини юқорига кўтариш ва нималарга қодирлигимизни кўрсатиш.
Бугунги кунда Осиё футболи ҳам ривожланиб бормоқда. Мезбон Индонезия ўз майдонида барчага сюрприз тайёрлаб қўйган бўлса керак. Қолган тўртта жамоа ҳам ўзининг ўйин услубига эга ва улар ҳам астойдил қаршилик кўрсатишади.
Мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаш учун илк баҳсда ижобий натижа кўрсатиш муҳим. Рақиб ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – камчилиги ва устун томонларини ўрганиб чиқяпмиз. Бизни ажойиб ўйин кутиб турибди", – деди Раҳматуллаев.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингМали – Ўзбекистон учрашуви 10 ноябрь куни 14:00 да старт олади.