19:55 / 19.02.2025
2 085

Фарҳод Нишонов терма жамоамизнинг Эронга мағлубиятини қандай изоҳлади?

Фарҳод Нишонов терма жамоамизнинг Эронга мағлубиятини қандай изоҳлади?
Ўзбекистон У20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Эронга қарши баҳсдан сўнг бўлиб ўтган беллашув, чорак финалдаги рақиб ва Ўринбоевнинг захирада қолдирилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилгандик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Ўйин натижасидан кўнглим тўлмади, бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик.

Кейинги босқичда бизга ким рақиб бўлиши эртага маълум бўлади. Эртага рақибимиз ким бўлишини билгач, шунга қараб режа бўйича тайёргарлик кўрамиз.

Ўринбоевда кичик жароҳат бор эди ва шу сабабли асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги босқичга қадар тўлиқ тикланишини режа қилгандик.

Эронга омад тилайман, яхши жамоа. Биз кутгандек қаршилик кўрсатди. Ўзининг имкониятини кутди ва ундан фойдаланди" - дея таъриф бериб ўтди Фарҳод Нишонов.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт