
Бугун БАА футбол ассоциацияси Паулу Бентунинг истеъфосини эълон қилди. БААнинг турли манбаларининг ёзишича, Бентунинг истеъфосидан сўнг терма жамоа мураббийлигига асосий номзод руминиялик Космин Олариу бўлиб турибди.
55 ёшли мутахассис фаолияти давомида Саудия Арабистони терма жамоаси, "Ал Ҳилол", "Ал Айн", "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларида фаолият олиб борган. Айни пайтда "Шаржа" жамоаси устози ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА терма жамоаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар