
Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги натижалардан сўнг БАА терма жамоасида катта ўзгаришлар бошланди. КХДРга қарши учрашувдан кейин бош мураббий Паулу Бенту истеъфога чиқди ва ҳозирда жамоа расман бош мураббийсиз қолган.
Бироқ турли маҳаллий ва халқаро манбаларга кўра, яқин соатларда БАА футбол федерацияси янги мураббийни эълон қилиши кутилмоқда. Гап руминиялик мутахассис — Космин Олариу ҳақида кетмоқда.
Космин Олариу — араб футболида тажрибали фигура
55 ёшли Олариу араб футболига бегона эмас. У фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда ишлаган:
- Саудия Арабистони терма жамоаси
- “Ал Ҳилол”, “Ал Айн”, “Шабаб Ал Аҳли”
- Ҳозирда — БААнинг “Шаржа” клуби бош мураббийи
Аниқланишича, унинг Бош мураббий этиб тайинланиши ортидан Шаржа клуби билан шартномани узиш масаласи ҳам ҳал этилмоқда.
БАА термаси ҳолати: босқичлар ва рақиблар
ЖЧ–2026 саралашининг "А" гуруҳида БАА ҳозирча 8 ўйиндан сўнг 13 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Жамоа учун навбатдаги ҳал қилувчи учрашувлар:
- 5 июнь — Ўзбекистонга қарши ўз майдонида.
- Сўнгги тур — Қирғиз Республикасига сафар.
Ушбу баҳслар жамоанинг кейинги босқичга чиқиш ёки четда қолиш тақдирини ҳал қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар