
Польша миллий терма жамоасида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди — сардорлик боғичи Роберт Левандовскидан олиб қўйилди. Бу воқеа нафақат футбол муҳлислари, балки жамоа ичида ҳам турли фикрларга сабаб бўлди.
Маҳаллий Przegląd Sportowy нашри хабар беришича, сардорлик масаласидаги қарорни терма жамоа ўйинчилари қувонч билан қарши олган. Манбаларнинг маълум қилишича, қарор маълум қилинган пайтда жамоа аъзолари бунга қарсаклар билан муносабат билдиришган. "Футболчилар буни нишонлашди", — деб таъкидлайди вазиятдан хабардор инсайдер.
Айни пайтда Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробежнинг ушбу қатъий қарори футболчилар ўртасида унинг обрўси ва ҳурматини оширгани қайд этилмоқда. У ўзининг салоҳиятини нафақат тактик жиҳатдан, балки жамоадаги мувозанат ва интизомни сақлаш нуқтаи назаридан ҳам намоён этди.
Роберт Левандовски эса бундай қарорга раддия сифатида мураббий алмашмагунча терма жамоа сафида ўйин ўтказмаслигини маълум қилди. У Польша тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, миллий жамоа сафида 85 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳужумчи 2008 йилдан бери терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди ва унинг лидер сифатидаги роли йиллар давомида инкор этилмаганди.
Шунингдек, ушбу ўзгариш терма жамоада янги босқич бошланганидан дарак бермоқда. Янги сардор атрофида жамоанинг бирлик ва курашувчанлик руҳи ошиши, ичидаги қарама-қаршиликлар эса бартараф этилиши кутилмоқда.
Левандовскининг терма жамоадан узоқлашиши мухлислар учун албатта, афсусли янгилик бўлиши мумкин. Аммо Польша термаси янги авлод ва янги етакчилар билан йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришни бошлагани ҳам ҳақиқат. Жамоа ичидаги муҳитнинг янгиланиши эса келажакда ижобий натижалар учун муҳим омил бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар