date

ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ пулни олмади

ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ пулни олмади

Москва клуби ЦСКА ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевни Туркиянинг «Башакшеҳир» жамоасига сотгани учун 7,5 млн евро олиши керак эди. Аммо клуб ҳозирча фақат 6 млн еврони қабул қилди, деб Kursiv.media хабар берди.

Спорт журналисти Иван Карповнинг маълум қилишича, қолган 1,5 млн евро Туркиядаги махсус ҳисобда сақланмоқда. Айни пайтда армиячилар раҳбарияти бу маблағни қаерга йўналтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Карпов бу ҳолатга изоҳ бериб: «Сўнгра сўрайсизлар, ЦСКА Бельтран учун қандай тўлайди? Улар дунё бўйлаб шундай захираларни кўп тарқатиб юборишган. Ҳеч хавотир олманг», — деб ёзди.

Маълумот учун, ЦСКА Файзуллаевни июль ойи охирида «Башакшеҳир»га сотган эди. Кейинчалик трансфер суммаси – 7,5 млн еврога оид пул ўтказмаларида муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

19 август куни ЦСКА вакили Кирилл Брейдо маблағлар клуб ҳисобига тушганини тасдиқлади. Файзуллаев эса янги жамоаси сафида 21 август куни румин клуби «Университатя Крайова»га қарши ўйинда дебют қилди. Учрашувда турклар мағлуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ пулни олмади