Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати жиддийми? ЎФА унинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди

1 дақиқа ўқиш7
Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати жиддийми? ЎФА унинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида ўнг оёқ тўпиғидан жароҳат олди.
  • Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, футболчи зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, унга нисбатан зарур муолажалар бошлаб юборилган.
  • Айни пайтда Файзуллаевнинг тикланиш жараёнини тезлаштириш учун терма жамоа ва унинг клуби тиббий штаблари ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалабаси (2:1) мухлислар учун қувончли воқеа бўлган бўлса-да, беллашувдаги бир ҳолат жиддий хавотир уйғотди. Терма жамоанинг иқтидорли футболчиларидан бири Аббосбек Файзуллаев жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Энди эса унинг соғлиғи ва сафга қайтиш муддати мухлисларни қизиқтирмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати футболчининг жароҳати юзасидан расмий маълумот берди.

Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиғи шикастланган

ЎФА маълумотига кўра, Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши учрашувда жароҳат олганидан сўнг терма жамоа тиббий штаби томонидан зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилган.

Текширув натижалари футболчининг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастланганини кўрсатган.

Айни пайтда унинг тикланиш жараёнини тезлаштириш ва имкон қадар қисқа муддатда майдонга қайтариш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда футболчи тўп сураётган клуб тиббий штаблари ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Зарур тиббий муолажалар бошлаб юборилган.

Ҳозирча футболчининг жароҳати қанчалик жиддий экани ва у майдонга қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида аниқ муддат маълум қилинмаган.

Туркия чемпионатидаги натижалари

23 ёшли Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоага Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубидан таклиф этилган. У жорий мавсум Туркия чемпионатида саккизта учрашувда иштирок этиб, битта гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобида қайд этган.

Файзуллаевнинг клубдаги ўйин амалиёти ва терма жамоа учун аҳамиятини ҳисобга олганда, унинг жароҳатдан тезроқ тикланиши Ўзбекистон мухлислари учун ҳам муҳим.

Терма жамоадаги кўрсаткичлари

Аббосбек Файзуллаев 2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида мунтазам иштирок этиб келмоқда. У шу вақтга қадар миллий жамоа либосида 40 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига тўққизта гол урган.

Унинг техникаси, тезлиги ва ҳужумдаги креатив ҳаракатлари терма жамоа ўйинида муҳим ўрин тутади. Шу боис футболчининг жароҳати нафақат клуби, балки миллий жамоа учун ҳам эътиборли масала ҳисобланади.

Энг муҳими, ҳозирда Файзуллаевнинг тикланиши учун зарур чоралар кўрилмоқда. Мухлислар эса унинг тезроқ соғайиб, яна майдонга қайтишини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?