Ўзбекистон кубоги яримфиналидан ўрин «Бухоро» ва «Сўғдиёна» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор кубок финалига йўлланма олди.
Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада Доминик Бегич томонидан очилди. 28-дақиқада эса Фране Икич устунликни мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлимда эса «Сўғдиёна» камбек амалга оширди. Дастлаб Жасур Жалолиддинов 72-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, 90+1-дақиқада Филип Иванович имкониятларни тенглаштирди.
Асосий вақт дуранг натижа билан якунлангач, томонлар экстра-таймларга мурожаат қилишди. Қўшимча бўлимларда эса «Бухоро» ғалабани илиб кетди. 117-дақиқада Нодирбек Аҳмаджонов узоқ масофадан супер гол урди.
Шу тариқа, «Бухоро» финални нақд қилди. Ҳал қилувчи ўйинда бухороликларга «Пахтакор» рақиблик қилади.
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
«Бухоро» — «Сўғдиёна» 3:2
25 сентябр, Бухоро. «Бухоро ФА» стадиони
Голлар: Бегич (16), Икич (28), Аҳмаджонов (117) — Жалолиддинов (72), Иванович (90+1).