Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида «Порту»га қарши ўйинда қандай баҳоланди?

    Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида «Порту»га қарши ўйинда қандай баҳоланди?

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар лигаси доирасида «Порту»га қарши ўтказган учрашувида захирадан майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи 48-дақиқада Йошко Гвардиол ўрнига ўйинга қўшилди.

Ҳусанов учрашувда қарийб бир тайм ҳаракат қилди. Статистик платформалардан бири бўлган Sofascore унинг ҳаракатларини 6,8 баллга баҳолади.

«Манчестер Сити» Португалиядаги баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки гол ҳам Эрлинг Холанд томонидан киритилди. Норвегиялик ҳужумчи 47-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90+1-дақиқада ўзининг иккинчи голини урди.

Учрашув якунида «Манчестер Сити» футболчиларининг ўртача баҳоси 7,02 баллни ташкил этди. Ҳусанов эса 6,8 балл билан баҳоланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар