date

Конате Шеркини юқори баҳолади


“Ливерпул” ҳимоячиси Ибраима Конате Франция терма жамоасидаги жамоадоши Раян Шерки ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Лион"дан "Манчестер Сити"га ўтган Шерки июн ойида Франция миллий терма жамоаси сафида ўз дебютини ўтказган эди.

"Мен Шеркида "Манчестер Сити"даги ўйини билан терма жамоадаги ўйини ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмаяпман. У жуда ёрқин футболчи, эски мактаб вакили, томошабинларни завқлантиришни яхши кўради.

Унинг ҳар икки оёғи билан ўйнаш маҳорати ажойиб. Раян кўплаб жиҳатларда ўсиш қилган – энди ҳаммаси ўзига боғлиқ.

Агар у астойдил меҳнат қилса, футбол оламида улкан ютуқларга эришиши мумкин", – деди Конате Le Parisien нашрига берган интервьюсида. Якшанба куни Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги турида Озарбайжон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конате Шеркини юқори баҳолади