
Реал Мадрид ва Манчестер Сити жамоалари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи олтинчи турида тўқнаш келишди. Мадридда бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб 1:2 бўлди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида Родриго жорий мавсумдаги илк голини уриб, Реални олдинга олиб чиқди. Аммо саккиз дақиқадан сўнг Манчестер Сити бурчак тўпидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Николас О'Райли тўпни дарвозага йўллаб, гол муаллифига айланди. 43-дақиқада эса Эрлинг Холанд пеналтани аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бу пеналти Холанднинг ўзи томонидан ишлаб олинган бўлиб, VAR тизими орқали Антонио Рюдигернинг қўполлиги қайд этилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимидаги воқеаларни кузатишни давом эттириш мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.