23:22 / 27.02.2017
4 700

Космин Олариу: Дастлабки дақиқада киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди

Космин Олариу: Дастлабки дақиқада киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал-Аҳли” (2:0) учрашувидан кейин амирликлар устози Космин Олариу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дастлабки дақиқада киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартирди. Биз ўйинга қайтиш учун ҳаракат қилдик, аммо рақиб дарвозабони ажойиб сейвларни амалга оширди. Биз ўзимиз истагандек ўйнай олмадик. Қарши ҳужумларда хатоларга йўл қўйдик ва булар устида ишлаб, муаммоларни бартараф этишимиз керак. Эндиги эътиборни ОЧЛдаги яна бир рақиб – “Ал-Таавон”га қарши ўйинга қаратиш керак.

“Локомотив” ҳимоячилари Макете Диоп ва Эвертон Рибейрога қарши яхши ҳаракат қилди. Ўйин улар атрофида ясалмаган, гарчи уларга нисбатан ҳимоячилар яхши ҳаракат қилган бўлса-да, мен бошқа футболчилардан хавотирдаман. Аҳмад Ҳалил жароҳати туфайли ўйнай олмади. У кечаги машғулотларда иштирок этди, аммо ўйинга тайёр эмаслигини кўрдик. Шу сабабли у захирада қолди”, – деди Космин Олариу.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Космин Олариу: Дастлабки дақиқада киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди