date

Каррик "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига босим ўтказишдан бош тортди

Каррик "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига босим ўтказишдан бош тортди

"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Майкл Каррик клуб раҳбариятидан келажаги борасида якуний қарор қабул қилишни талаб қилмаётганини маълум қилди. Каррик жамоани қабул қилиб олганидан сўнг натижалар сезиларли даражада яхшиланган бўлса-да, у бор эътиборини жорий вазифаларга қаратган. Мураббийнинг таъкидлашича, унинг асосий мақсади жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишдир. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб «Брентфорд»га қарши ўйин олдидан Каррик ўзининг мақоми борасида хотиржам эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият билан музокаралар учун аниқ муддат белгиланмаган ва вазият ўз вақтида ойдинлашади. Каррик ўзини клуб афсонаси Оле Гуннар Сульшер билан солиштиришларига ҳам муносабат билдирди. У ҳар бир мураббийнинг фаолияти ўзига хос шароитда кечишини ва ўтмишдаги тажрибалар ҳозирги ҳолатга таъсир қилмаслигини айтди.


«Мен Сульшерни жуда ҳурмат қиламан, у менинг яқин дўстим. Биз бирга кўп яхши ишларни амалга оширганмиз. Бироқ турли даврлардаги мураббийлар ва жамоаларни солиштириш мантиқсиз. Ҳозир биз бутунлай бошқа жамоамиз ва бу солиштиришлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», — деди Каррик. У сўнгги 100 кун ичида Англия футболида мураббийлар алмашинуви тезлашганини, аммо ўзи фақат ижобий натижаларга эришиш ҳақида ўйлаётганини қўшимча қилди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" учун асосий мақсад Европанинг энг нуфузли турнирига қайтиш бўлиб қолмоқда. Агар «қизил иблислар» душанба куни «Олд Траффорд»да «Брентфорд» устидан ғалаба қозонса, кучли бешликдан жой олиш имкониятини кескин оширади. Бунинг учун жамоага қолган тўртта учрашувда атиги икки очко кифоя қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррик "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига босим ўтказишдан бош тортди