Наоя Иноуэ мағлубият нималигини билмай келаётган Жесси Родригесга қарши рингга чиқади

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуе 2027-йил март ойида мағлубияциз Жесси Родригесга қарши рингга чиқади.
- Иккала жангчи ҳам ўз фаолиятида мағлубият аламини тотиб кўрмаган, Жесси Родригес 24-0 (17 КО) ва Наоя Иноуе 33-0 (27 КО) ҳисобига эга.
- Бу жанг замонавий бокснинг энг юқори чўққиси сифатида баҳоланмоқда, чунки фақат Теренс Кроуфорд ва Александр Усик каби афсоналар билан тенглаштирилган Наоя Иноуе бешта вазн тоифасида чемпионликка эришган.
Профессионал бокс оламининг энг ёрқин юлдузларидан бири, биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ўзининг навбатдаги рақиби номини расман маълум қилди. Япониялик суперюлдуз ҳозирда WBA Super камари соҳиби бўлиб турган мағлубиятсиз америкалик Жесси Родригес билан куч синашади.
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган бокс оқшомида (клубдоши ва спарринг-шериги Таку Кувахаранинг баҳсига ташриф буюрган чоғида) берган интервьюсида Иноуэ ушбу баҳс бўйича тайёргарликни ҳозирнинг ўзидаёқ бошлаб юборганини таъкидлади. Мазкур тарихий мега-жанг 2027 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Рингда икки мағлубиятсиз чемпион: Рақамлар ва даража
Ушбу тўқнашув замонавий бокснинг энг юқори чўққиси сифатида баҳоланмоқда, чунки рингга чиқадиган ҳар икки боксчи ҳам ҳали ўз фаолиятида мағлубият таъмини тотиб кўрмаган:
Жесси Родригес (24-0, 17 КО): Келгуси йил бошида 27 ёшга тўладиган америкалик чарм қўлқоп устаси аллақачон учта вазн тоифасида (50,8 кг дан 53,5 кг гача) чемпионлик камарларини эгаллашга муваффақ бўлган ва ўтказган 24 та жангининг барчасида зафар қучган;
Наоя Иноуэ (33-0, 27 КО): 33 ёшли япониялик «Махлуқ» лақабли боксчи бешта турли вазн тоифасида (49 кг дан 55,3 кг гача) жаҳон чемпионлигига эришган.
Тарихдаги ноёб кўрсаткич: Фақат Кроуфорд ва Усик тенглашган мақом
Наоя Иноуэнинг замонавий боксдаги мавқейи уни энг буюк жангчилар қаторига олиб чиққан:
Икки вазнда мутлақ чемпион: У тўртта асосий камар (WBC, WBA, IBF, WBO) даврида иккита турли вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган кам сонли спортчилардан биридир;
Элита учлиги: Замонавий бокс тарихида ушбу ақлбовар қилмас ютуқни фақат уч нафар афсона уддалай олган — Теренс Кроуфорд, Александр Усик ҳамда Наоя Иноуэ.
Икки енгилмас нокаутчининг 2027 йил баҳорида кутилаётган тўқнашуви нафақат йилнинг, балки сўнгги йиллардаги энг муросасиз қарама-қаршиликлардан бирига айланиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…