
Фото: «Voha.uz»
Қашқадарё футболи ҳақида ёзувчи «Voha.uz» сайтида айтилишича, шу кунларда Қаршининг «Насаф» жамоаси атрофидаги турли хавотирли ахборотларнинг барчаси асосли.
Шу боис Миллий олимпия қўмитаси президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов клубни бу аҳволдан тез орада чиқиб кетишига ёрдам бермоқчи. Нашрнинг таъкидлашича, «Насаф» клуби раҳбариятидан молиявий аҳвол ҳамда ҳомий билан ўртасидаги келишув бўйича маблағ ажратилмагани ҳақида расмий баёнот олган. Аҳмаджонов бу хатни мамлакат раҳбари — Шавкат Мирзиёевга етказишини билдирган.
Қўшимча қилинишича, ЎФА биринчи вице-президенти «Нефтчи» ҳамда «Бунёдкор» клубларидан ҳам шу мазмундаги баёнотларни олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар