06:00 / 16.12.2018
2 173

Салоҳ 2018 йилда "Африканинг энг яхши футболчиси" деб топилди

Салоҳ 2018 йилда "Африканинг энг яхши футболчиси" деб топилди
14 декабрь куни Британиянинг етакчи ахборот воситаси саналган BBC анъанавий мукофоти – Африканинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси бўлган Салоҳ ушбу совринга кетма-кет иккинчи марта эгалик қилмоқда. 2017 йилда ҳам айнан у энг яхши футболчи деб топилган.

Кучли бешликдан “Ювентус” ҳимоячиси Меҳди Бенатия (Марокаш), “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали (Сенегал), “Атлетико” ярим ҳимоячиси Томас Парти (Гана), "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садьо Мане (Сенегал) жой олди.

Мазкур соврин BBC томонидан 1992 йилдан Африканинг энг яхши спортчисига тақдим этиб келинар эди. 2001 йилдан бошлаб эса фақат энг яхши футболчи учун берилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Салоҳ 2018 йилда "Африканинг энг яхши футболчиси" деб топилди