08:03 / 17.02.2019
4 817

Саудия Арабистони шаҳзодаси «МЮ» ни сотиб олиши мумкин

Саудия Арабистони шаҳзодаси «МЮ» ни сотиб олиши мумкин
Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олишга қизиқиб қолган. Англия клуби учун қироллик оиласи аъзоси 3,8 миллиард фунт стерлинг (4,3 млрд евро) тўлаши мумкин. Бу ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, бин Салмон «МЮ»ни янги мавсум бошланишига қадар сотиб олишни истамоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, жамоанинг ҳозирги эгалари, яъни Глейзерлар оиласи 2,2 миллиард фунт стерлинг (2,51 млрд евро) соф фойда олишади.

Бундан аввал британия матбуоти Глейзерлар «Манчестер Юнайтед» клубини сотишни исташмаётгани ҳақида хабар берган эди. Шунга қарамай манба саудиялик шаҳзоданинг таклифидан кейин ушбу қарорларидан қайтиши мумкинлигини айтмоқда.

«Манчестер Юнайтед» клуби 26 турдан кейин мусобақа жадвалида 4-поғонани бан этмоқда. Улар етакчи «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клубларидан 14 очко ортда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони шаҳзодаси «МЮ» ни сотиб олиши мумкин