15:45 / 25.06.2020
3 149

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун жанг қилади

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун жанг қилади
Фото: Twitter
Ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун жанг олиб боради.

Унга россиялик собиқ Жаҳон чемпиони Сергей Липинец (16-1, 12 КО) рақиблик қилади. Бу ҳақда россиялик спортчининг менежери Алекс Вайсфелд маълум қилган. Жангнинг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.

Айни дамда ушбу вазн тоифасида IBF камарига Эррол Спенс (26-0, 21 КО) эгалик қилади.
Енгилмас Абдуқаҳҳоров сўнгги жангини 2019 йилнинг октябрь ойида ўтказган ва унда америкалик Луис Коллазони 10-раундда таслим этганди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар саналади. У 2019 йилнинг 30 март куни Филаделфияда ўтказилган бокс оқшомида япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) мағлуб этиб даъвогарлик мақомини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун жанг қилади