
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Каталонияни тарк этмоқчи. "Кўк-анорранглилар" сардорининг клубга кетмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарни жўнатиши сабаби маълум бўлди.
"Mundo Deportivo" нашрининг маълумотига кўра, бу вазиятнинг асосий фактори аргентиналикнинг ҳужумчи Луис Суарес билан дўстлиги. Олдинроқ, жамоа янги бош мураббийи Рональд Куман уругвайликдан қутулмоқчилигини маълум қилганди.
Қайд этилишича, Месси ва Суарес Чемпионлар лигасида "Бавария"дан учралган мағлубиятдан кейин вақтни биргаликда ўтказишган. Бунга сабаб, шармандали мағлубиятни тезроқ унутишда бир-бирига ёрдам бериш. Клуб Суаресдан қутулмоқчилигига ишора қилганининг эртасига Месси "Барселона"дан кетиш ҳақидаги факсни клубга юборган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар