NASA X-59 экспериментал самолёти 25 та синов парвозини муваффақиятли якунлади

NASA ташкилотининг экспериментал товушдан тез учувчи X-59 самолёти ўнинг синов дастури доирасида 25 та муваффақиятли парвозни амалга оширди. ixbt.com маълумотига кўра, мазкур парвозлар давомида ҳаво кемасининг барқарорлиги, бошқарируви ва конструкция мустаҳкамлигига оид асосий илмий ҳисоб-китоблар тўлиқ тасдиқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирги кунда Қуесст деб номланган кенг кўламли дастур ўзининг энг муҳим босқичига қадам қўймоқда. Мутахассислар энди самолёт анъанавий гувилловчи товуш зарбасини сезиларли даражада паст ва тинчроқ овозга алмаштира олишини амалда текшириб кўришади.
Техник кўрсаткичлар ва аэродинамик хусусиятлар
Синовларнинг бирида X-59 тахминан 14,9 километр баландликда 1,2 Max (соатига 1470 километр) тезликка эришди. Дастур доирасида ҳаво кемаси бундан олдинроқ 16,8 километр баландликда 1,4 Max (соатига 1715 километр) бўлган мақсадли тезлик кўрсаткичларига ҳам чиққан эди, бироқ ўша парвозлар аэродинамик хусусиятларни синашга қаратилганди.Лойиҳа олдига янги тезлик рекордини ўрнатиш эмас, балки қуруқлик узра товушдан тез парвозларни амалга ошириш имкониятини яратиш вазифаси қўйилган. Самолётнинг узун ва тор бурни ҳамда ўзига хос аэродинамик шакли туфайли зарба тўлқинлари одатдаги тезюрар самолётлардагидан фарқли равишда бошқача тақсимланиши керак.
Натижада ер сиртидаги кузатувчилар учун қулоқни қоматга келтирувчи портлаш ўрнига фақатгина бўғиқ ва паст товуш эшитилиши таъминланади. Ўтказилган 25 та парвоз олинган реал маълумотларни самолёт қурилишидан олдин тайёрланган рақамли модел билан таққослаш имконини берди.
Келгуси босқич ва истиқболлар
NASA маълумотларига кўра, телеметрия кўрсаткичлари муҳандисларнинг дастлабки прогнозларини амалда тўлиқ тасдиқлади. Бошқарув тизими юқори юкламалар шароитида ҳам барқарор ишламоқда, аэродинамик кучлар белгиланган меъёрлар доирасида сақланмоқда ҳамда тебраниш ёки конструктив беқарорлик аломатлари аниқланмади.Шунингдек, фюзеляж устида жойлашган ҳаво кириш қисми ҳам муваффақиятли синовдан ўтди. У ГE F414 ягона двигателига турли парвоз режимларида ҳамда маневрлар вақтида барқарор ҳаво оқимини етказиб беришни кафолатлайди.
Дастурнинг кейинги босқичи тўлақонли акустик текширувдан иборат бўлади. Ер юзида махсус датчиклар тармоғи ўрнатилади, осмонда эса махсус микрофонлар зарба тўлқинлари параметрларини ўлчаб, X-59 ростдан ҳам одатий гувиллаш ўрнига тинч овоз ҳосил қилаётганини аниқлайди.
Агар синовлар ижобий натижа берса, NASA АҚШнинг бир нечта аҳоли пунктлари узра парвозлар уюштириб, маҳаллий аҳолининг шовқин даражасига муносабатини ўрганади. Тўпланган маълумотлар авиация регуляторларига тақдим этилиб, қуруқлик устидан фуқаролик мақсадидаги товушдан тез парвоз қилиш тақиқини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…