Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Умид Аҳмаджонов 9 ноябрь куни Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциациясига ташриф буюрди.
Аҳмаджонов Халқаро Кураш Ассоциацияси вице-президенти, Осиё Олимпия Кенгаши қўмитаси аъзоси Зиёвуддин Ҳожиниязов ҳамроҳлигида БАА футбол ассоциацияси (UAEFA) президенти Рашид бин Ҳумаид Ал-Нуайми ва Ажман шаҳри мэри билан учрашган.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилган. UAEFA билан бир неча йиллик дўстлик алоқаларига эга Аҳмаджонов ўз сўзида ассоциациянинг БАА, Осиё ва жаҳонда футболни ривожлантиришга интилишини эътироф этган. У шунингдек тўрт йил олдин Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар дастури, хусусан спорт ва футболга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталган.
Умид Аҳмаджонов, шунингдек, Осиё Олимпия Кенгаши шайх Аҳмад Ал-Фаҳад ас-Сабоҳ раҳбарлигида пандемия даврида бутун Осиё бўйлаб спорт ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар ишга солинаётганини қайд этган.
Томонлар якдил қизиқиш билдирган бошқа мавзуларда ҳам музокаралар олиб бориб, ўртадаги сермаҳсул ҳамкорлик давомли бўлишига умид билдиришган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг