Фото: «Пахтакор» ФК
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. «Дарё»нинг хабар қилишича, 27 ёшли футболчи Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клуби билан шартнома имзолаган. Ҳозирча томонлар бу ҳақда расмий маълум қилмади.
«Ан-Насср» Саудия Арабистони чемпионати 2020/21 йилги мавсумининг 12-турида 14 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Ар-Риёд жамоаси 2019/20 йилги мавсумда лигада 2-ўринни эгаллаганди. Шунингдек, жамоа Осиё Чемпионлар Лигаси 2020 йилги мавсумида чорак финалга қадар етиб борди.
Машарипов «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2013 йилда бош жамоада дебют қилган. 2017 йилни «Локомотив»да ўтказган футболчи шу вақтга қадар «шерлар» сафида ҳаракат қилиб келаётганди.
Машарипов Суперлига 2020 йилги мавсумида 23 та ўйин ўтказиб, 6 гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади