
Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашув футболчиларимизнинг даражасини кўрсатиб қўйди. Тактик ва жисмоний томондан қай даражада тайёрлиги билинди. Биринчи бўлимда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Иккинчи бўлим бошидаги иккита гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бу руҳий томондан ҳам йигитларга таъсир қилди.
Сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаётганига сабаб сифатида бирор нарсани кўрсата олмайман. Қайсидир жойда биздан омад юз ўгирмоқда. Яна нимадир етишмаяпти. Ўтказиб юборган голларимиз футболчиларга руҳий томондан зарба бўлди. "Насаф" жамоаси қанотларда яхши ҳужумлар ташкил қилишини билар эдик. Голдан сўнг ўйин суратини ўзгартириб ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Афсуски бунга эриша олмадик.
Бу йилдан ёшларга эътибор қаратишни бошладик. Жамоамизда 3-4 нафар тажрибали ижрочи бор. Уларнинг ёрдамига таянамиз", - дейди Руфат Акрамхўжаев.
Насаф ЖамоасиСурхон УчрашувиРуфат АкрамхўжаевФутболчилар ДаражасиТактик ТайёрликЁшларга Эътибор Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг