21:43 / 16.05.2021
1 119

«Уфа» автогол эвазига ғалаба қозониб, РПЛда қолиш масаласини уддалади

«Уфа» автогол эвазига ғалаба қозониб, РПЛда қолиш масаласини уддалади

Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг сўнгги 30-турида «Уфа» 16 май, якшанба куни ўз майдонида Туланинг «Арсенал»ини қабул қилди.

Учрашув «Уфа»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Олег Иванов гол муаллифи бўлди, яна бир вазиятда эса Максим Беляев ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. «Арсенал»нинг жавоб тўпи эса Эванс Кангва ҳисобига ёзилди.

Мазкур баҳсда уфаликлар сафида ҳаракат қиладиган Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, 20-дақиқада жароҳати туфайли майдонни эрта тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Шу тариқа «Уфа» сўнгги турга келибгина Россия Премьер Лигасида қолиш масаласини уддалади. «Зенит» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган бўлса, «Ротор» ва «Тамбов» юқори дивизионни тарк этди.

«Уфа» – «Арсенал Тула» 2:1

Голлар: 1:0 – 8 Иванов, 1:1 – 33 Кангва, 2:1 – 43, автогол Беляев.
«Уфа»: Беленов, Bauer, Ёкич, Табидзе (Морозов, 46), Мрзляк (Сисуев, 75), Камилов, Милетич, Ўрунов (Жамалетдинов, 21; Кротов, 75), Иванов, Никитин, Андрич (Голубев, 84).
«Арсенал Тула»: Шамов, Григалава, Рассказов, Беляев, Чаушич, Ковалев (Громыко, 44), Коновалов, Ломовиский (Пантелеев, 75), Хлусевич, Кангва (Кангва, 75), Луценко (Панченко, 63).
Огоҳлантириш: Сисуев (79).
Четлатиш: Григалава (52).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Уфа» автогол эвазига ғалаба қозониб, РПЛда қолиш масаласини уддалади