20:30 / 30.06.2021
2 731

Қримда ўйнаган ўзбекистонлик ҳужумчи "Пахтакор" сафида кўрикдан ўтмоқда


Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мавсумнинг иккинчи қисмидан олдин ўз сафига ҳужумчи қўшиб олмоқчи.
Швейцариялик Эрен Дердийок жамоани тарк этган ҳужумда муаммолар пайдо бўлди. Қанотда ўйнайдиган Шерзод Темиров мажбуран марказий ҳужумда ўйнамоқда. Захирада ёш Пўлатхўжа Холдорхонов қолган холос.

Жамоа айни пайтда Игорь Сергеевни қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари "шерлар" таркибида асли ўзбекистонлик ҳужумчи Владислав Алексин кўрикдан ўтмоқда. Алексин "Қизилқум", "Динамо", "Норин" ва "Навбаҳор" клубларида ўйнаган. Россияда "Авангард" ва КАМАЗ сафида тўп тепган. Сўнгги йилларни ҳамюртимиз Қримда ўтказди. У "Кафа", "Инкомспорт" ва "Қримтеплица" каби клубларда тўп тепди. Агар ҳужумчининг ҳаракатлари маъқул келса, Алексин иккинчи даврани "Пахтакор" сафида бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қримда ўйнаган ўзбекистонлик ҳужумчи "Пахтакор" сафида кўрикдан ўтмоқда