8 421
TELECOM TV савдо белгиси остида тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида IPTV CDN қурилмалари ўрнатилди
Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК томонидан Республикамиз аҳолисига TELECOM TV савдо белгиси остида сифатли IPTV - интерактив телевидинийе хизмати тақдим этилмоқда. Мазкур хизмат фойдаланувчиларга 61та SD (стандард дефинитион) форматидаги телеканаллардан баҳраманд бўлиш имкониятини беради ва бир қатор қўшимча хизматларни тақдим этади.
IPTV платформасини кенгайтириш, фойдаланувчиларга сифатли хизматлар тақдим этиш ва қўшимча хизмат турлари сонини ошириш мақсадида, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида IPTV сервислар платформасида қўшимча CDN (cонтент дистрибутион нетwорк) қурилмалари ўрнатилди.
CDN қурилмаси фойдаланувчиларга контентларни йетказиб беришни оптималлаштириш имконини беради, шунингдек, аудио, видео, дастурий таъминотлар ва бошқа турдаги рақамли контентни юклаб олиш тезлигини оширишга хизмат қилади. Чуни ҳам такидлаш лозимки, яқин вақт ичида аҳолига HD (ҳигҳ дефинитион) форматидаги телеканалларни тақдим этиш ҳам режалаштирилган.
ИПТВ хизматидан фойдаланиш шартлари, телеканаллар рўйхати, шунингдек, мазкур хизмат орқали тақдим этилаётган қўшимча хизматлар ҳақидаги маълумотларни www.uzonline.uz сайтидан олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”