455 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолган хитойлик эр-хотин

Хитойлик Ду Йингронг ва унинг рафиқаси Лу Суйинг юзлаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшган саховатпеша жуфтлик сифатида танилган. Ду Йингронг ўқитувчи, турмуш ўртоғи эса шифокор бўлиб ишлаган. Даромадлари яхши бўлишига қарамай, улар жуда камтарона ҳаёт кечирган.
Масалан, Ду бир порцияси атиги 2,5 доллар турадиган таомни ҳам доимо рафиқаси билан бўлишиб еган. Ҳатто кўзойнаги синганида ҳам янгисини сотиб олишга шошилмай, уни оддий лейкопластир ёрдамида таъмирлаб, фойдаланишда давом этган. Эр-хотиннинг фарзанди бўлмаган.
Уларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартирган воқеа 2018 йилда юз беради. Ду касалхоналардан бирида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ёрдам сўралган эълонни кўриб қолади.
Шундан сўнг эр-хотин 10 нафар боланинг операцияси ва даволаниши учун қарийб 75 минг доллар маблағ ажратади.
Кейинчалик эса улар йиллар давомида жамғарган 662 минг долларини ҳам юрак хасталигига чалинган болаларни даволашга бағишлашга қарор қилади.
Уларнинг саховати натижасида жами 455 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берилган.






























Изоҳлар 0
…