Олимлар анорнинг юрак учун яширин фойдасини аниқлади

Саломатлик1 дақиқа ўқиш2.5K
Олимлар анорнинг юрак учун яширин фойдасини аниқлади

Лондон Қироллик коллежи олимлари анор, ёнғоқ ва айрим резавор мевалар истеъмол қилинганидан кейин организмда ҳосил бўладиган уролитин А моддаси юрак фаолиятини яхшилаши мумкинлигини аниқлади, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

News-Medical нашри ёзишича, ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда ушбу модда юрак фаолияти кўрсаткичларини 80 фоизгача яхшилаган, унинг бўшашишига ёрдам берган. Шунингдек, юрак мушагида чандиқ тўқималари ҳосил бўлиши ва юрак мушагининг катталашиши камайган.

Ижобий таъсир лаборатория шароитида яратилган инсон юрак тўқималари моделларида ҳам кузатилган.

Тадқиқотчилар уролитин А моддасининг чиқариш фракцияси сақланган юрак етишмовчилигига таъсирини ўрганган. Бундай ҳолатда юрак қонни одатдагидек ҳайдайди, бироқ унинг мушаклари қаттиқлашиб, бўшашиш қобилияти пасаяди. Ушбу ҳолат юрак етишмовчилигининг барча ҳолатларининг қарийб ярмини ташкил этади.

Шу билан бирга, олимлар ҳозирча анор ёки уролитин А ёрдамида ушбу касалликни даволаш мумкинлиги ҳақида хулоса қилишга эрта эканини таъкидламоқда. Тадқиқот натижалари ҳайвонлар ва лабораторияда яратилган инсон юрак тўқималарида олинган. Модданинг инсон организмига таъсирини аниқлаш учун ҳали клиник синовлар ўтказилиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?