Ер сайёраси қора материяни қидирувчи улкан детекторга айланди

Халқаро физиклар гуруҳи Ер сайёрасини қора материя зарраларини аниқловчи улкан детектор сифатида қўллаб, Эскдалемуир обсерваториясининг 2012-йил сентабридан 2022-йил ноябригача тўпланган магнит майдони ўлчовларини таҳлил қилди ва одатий шовқинлар билан тушунтириб бўлмайдиган 65 та барқарор сигнални аниқлади.
Халқаро физиклар гуруҳи Ер сайёрасининг ўзини қора материя зарраларини аниқловчи улкан детектор сифатида ишлатишди. Прогресс оф Теоретикал анд Эхпериментал Пҳйсикс журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, Шотсландиядаги Эскдалемуир обсерваториясининг ўн йилдан ортиқ вақт давомида тўплаган магнит майдони ўлчовлари таҳлил қилинди. Олимлар одатий шовқинлар билан тушунтириб бўлмайдиган 65 та барқарор сигнални аниқлашди ва шу билан бирга аксионлар хоссаларига нисбатан энг қатъий тўғридан-тўғри чегарани ўрнатишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Аксионлар — бу одатий моддалар билан деярли ўзаро таъсирлашмайдиган ва улардан тўсиқсиз ўтиб кетадиган ўта енгил гипотетик зарралар ҳисобланади. Агар улар мавжуд бўлса, коинотнинг кўзга кўринмайдиган ва асбоблар билан ушлаб бўлмайдиган, аммо ўзини гравитация орқали намоён қиладиган массасининг тахминан 85 фоизини ташкил қилиши мумкин. Назарияга кўра, аксионлар Ер шарини кесиб ўтаётганда сайёранинг глобал магнит майдони билан таъсирлашиб, паст частотали электромагнит тўлқинларни келтириб чиқариши керак.
Янги усул ва қатъий таҳлил жараёни
ixbt.com маълумотига кўра, тадқиқотчилар қимматбаҳо янги қурилмалар ясаш ўрнига Шотландиянинг жанубидаги Эскдалемуир обсерваториясининг тайёр маълумотларига таянишди. Ушбу марказ 2012-йил сентябридан 2022-йил ноябрига қадар секундига 100 марта частотада магнит майдони тебранишларини қайд этиб келган. Олинган улкан маълумотлар базаси 9909 та саккиз соатлик фрагментларга бўлиниб, уларнинг ҳар биридан аксионларга хос бўлган доимий частотадаги турғун чўққилар қидирилган.Бирламчи саралаш жараёнида 800 дан ортиқ номзод топилган эди. Шундан сўнг сигналнинг фақат умумий муддатда эмас, балки ҳар бир й кузатувда мавжудлиги текширилиб, бу рақам 375 тага қисқартирилди. Кейинги босқичда электроника тизимлари ҳосил қиладиган шубҳали текис частоталар чиқариб ташланиб, 65 та сигнал қолдирилди. Бироқ, уларнинг ҳақиқийлигини биргина нуқтадан олинган маълумотлар асосидагина тасдиқлаб бўлмайди, чунки бундай сигнал бир вақтнинг ўзида сайёрамизнинг турли бурчакларидаги магнитометрлар томонидан қайд этилиши шарт.
Илмий натижалар ва истиқболлар
Ишончли сигналлар топилмаган ҳудудларда муаллифлар аксионларнинг фотонлар билан ўзаро таъсир кучининг юқори чегарасини ҳисоблашди. Тахминан 3×10^-14 электронвольтдаги масса учун олинган бу кўрсаткич мазкур диапазондаги барча тўғридан-тўғри ўлчовлар ичида энг қатъий натижа бўлиб чиқди. У Европанинг КАСТ эксперименти натижасидан 100 баробар аниқроқ эканлиги маълум бўлди.Ушбу ёндашувнинг асосий афзаллиги шундаки, у узоқ галактик кластерлардаги мураккаб тахминларга таянмайди, балки фақат такрорланувчи ер усти шароитларига асосланади. Кузатувлар Ер юзаси ва ионосфера орасидаги глобал электромагнит тебранишлар ҳисобланган Сhuman резонанслари эффекти билан янада кучайтирилади. Кейинги босқичда олимлар ушбу 65 та номзодни дунёнинг бошқа обсерваториялари маълумотлари билан текшириб кўришни режалаштиришмоқда.






























Изоҳлар 0
…