Астрономлар юлдузлараро 3И/АТЛАС кометасини кўздан қочирди

Юлдузлараро 3И/АТЛАС кометаси астрономлар кузатуви доирасидан чиқиб кетди. КОБС кометалар каталоги маълумотларига кўра, мазкур осмон жисми бўйича охирги тасдиқланган кузатувлар 2026-йил 13-апрелда қайд этилган ва шундан буён янги маълумотлар келиб тушмаган. Натижада, объект қарийб бир ойдан буён кузатувчиларга кўринмаяпти. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳисоб-китобларга кўра, 3И/АТЛАС ҳозирда Ердан бир миллиард километрдан ортиқ масофада, Юпитер ва Сатурн орбиталари оралиғида жойлашган. Унинг ёрқинлиги тахминан 20-юлдуз катталигигача пасайган. Бу шуни англатадики, объект декабрь ойида Ерга яқинлашган пайтидагига нисбатан ўн минглаб марта хирароқ бўлиб қолган.
Назарий жиҳатдан, йирик ер усти расадхоналари 3И/АТЛАСни унинг ёрқинлиги 25-юлдуз катталигигача пасайгунга қадар ҳали ҳам илғаб олиши мумкин. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, бу имконият ойнаси атиги 1–1,5 ой давом этади. Шундан сўнг объект ҳам ер усти, ҳам космик кузатув воситалари учун бутунлай кўринмас ҳолга келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!