Астрономлар фан тарихидаги энг ёш экзопланетани тасдиқладилар

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Астрономлар Элиас 2-24b номли, ёши бир миллион йилдан кам бўлган энг ёш экзопланетани тасдиқладилар.
- Бу сайёра Еримиздан 454 ёруғлик йили узоқликда, Илонбоқар юлдуз туркумида жойлашган ва ҳали ҳам ўз юлдузи атрофидаги дискдан масса тўпламоқда.
- Элиас 2-24b кашфиёти сайёралар шаклланишининг мавжуд назарияларини қайтадан кўриб чиқишга ундайди, чунки у илғор моделлар ҳам тушунтира олмаган жараёнларни кўрсатиб беради.
Халқаро астрономлар гуруҳи илм-фан тарихидаги энг ёш экзопланета мавжудлигини расман тасдиқлади. Еримиздан тахминан 454 ёруғлик йили узоқликда, Илонбоқар юлдуз туркумидаги юлдуз ҳосил бўлиш ҳудудида жойлашган бу осмон жисми Элиас 2-24b деб номланди. Ixbt.com маълумотига кўра, мазкур экзопланетанинг ёши бир миллион йилдан ҳам кам бўлиб, у ўз юлдузини ўраб турган протопланет дискидан моддаларни йиғиш орқали ҳамон масса тўплашда давом этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Элиас 2-24 юлдузи ўзининг ёш сайёраси билан биргаликда космик ўлчовлар бўйича эндигина „гўдаклик“ ёшидан чиққан тизимни ташкил этади. Унгача энг ёш протопланеталар сифатида ПДС 70 ва ВИСПИТ 2 тизимидаги объектлар эътироф этилиб, уларнинг ёши тахминан 5 миллион йилни ташкил этган эди. Янги кашфиёт олимларнинг мавжуд тушунчаларини қайтадан кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Илмий моделлар ва кашфиёт тарихи
Чилидаги Астрофизика тадқиқотлари институти профессори Лукас Сеза таъкидлаганидек, сайёралар шаклланишининг олдинги моделлари ҳатто аввалги рекордчиларни ҳам тушунтиришда қийналар эди. Элиас 2-24b эса энг илғор назарияларнинг ўзида ҳам қандайдир муҳим жараёнлар етишмаётганини яққол кўрсатиб бермоқда. Мазкур ноёб объектнинг топилиш тарихи эса ўн йиллик машаққатли изланишларни ўз ичига олади.Бундан ўн йил муқаддам АЛМА радиотелескопи протопланет дискида тор бўшлиқни қайд этган эди. Бу ҳолат ичкарида йирик осмон жисми шакланаётганидан дарак берувчи муҳим белги ҳисобланади. Кейинчалик „Жуда катта телескоп“ ёрдамида мазгури ёриқ ичидан хира объект топилди. Ҳал қилувчи сурат эса Мауна-Кеа чўққисидаги Кек обсерваториясининг коронографи ёрдамида олинди — махсус асбоб юлдуз нурини тўсиб, сайёрани тўғридан-тўғри кўриш имконини берди.
Келажакдаги тадқиқотлар истиқболи
Астрономларнинг ёрқинлик ва сайёралар эволюцияси моделлари асосидаги дастлабки баҳоларига кўра, Элиас 2-24b массаси Юпитернинг 1,9 дан 4 баробаригача бўлган қийматни ташкил қилади. Дискдаги бўшлиқ ва ёрқин чанг ҳалқасининг ўзаро мос келиши газ гигантларининг қаттиқ ядро атрофида тезкор аккреция йўли билан шаклланиш гипотезасини қўллаб-қувватлайди.Тадқиқот муаллифларидан бири Андреа Бернарди келгусида шундай топилмалар янада осонлашишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Элиас 2-24b ҳозирги телескоплар имкониятининг чеккасида турибди, бироқ „Ненси Грейс Роман“ каби янгикосмик телескоплар кашфиёт жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради. Мутахассислар хулосасига кўра, энг ёш экзопланетанинг топилиши сайёралар ҳосил бўлиш вақтини ва ёш дискдаги жараёнларни баҳолашда туб бурилиш ясайди.






























Изоҳлар 0
…