Honor Х80 Pro Max: 11 000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга смартфон келмоқда

Тармоқларда Honor брендининг бўлажак смартфони — Honor Х80 Pro Max ҳақидаги илк тафсилотлар пайдо бўлди. Таниқли инсайдер Digital Chat Station томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, янги қурилма замонавий смартфонлар орасида энг катта сиғимли аккумуляторлардан бирига эга бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Honor Х80 Pro Max модели 6,8 дюймли, 2788 × 1280 пикселли ОЛEД дисплей билан жиҳозланади. Экран текис шаклда бўлиб, унинг атрофидаги рамкалар максимал даражада ингичка қилинади. Қурилманинг аппарат қисми Snapdragon 6 Ген 5 процессори асосида ишлайди.
Смартфоннинг асосий ўзига хослиги унинг 11 000 мА/соат сиғимли улкан аккумуляторидир. Шунингдек, қурилма 90 В қувватга эга тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу каби кўрсаткичлар смартфоннинг автоном ишлаш вақти бўйича янги рекордларни ўрнатишидан далолат беради.
Инсайдернинг таъкидлашича, янги модел тўлиқ сувдан ҳимоя тизими ва зарбаларга чидамли корпусга эга бўлади. Қурилма дизайни бренднинг флагман моделларидан илҳомланган ҳолда яратилган. Эслатиб ўтамиз, Digital Chat Station аввалроқ Xiaomi 15 ва Realme GT 7 Pro каби моделларнинг хусусиятларини расмий тақдимотдан олдин аниқ башорат қилган эди.





























Изоҳлар 0
…