Oppo K15 сотувга чиқди: 8000 мАч аккумулятор ва фаол совутиш тизимига эга смартфон

Хитойнинг Oppo компанияси ўзининг янги ва ўзига хос хусусиятларга бой бўлган K15 смартфонини расман сотувга чиқарди. Ушбу қурилма нафақат юқори сиғимли аккумулятори, балки ўйинбоп смартфонларга хос бўлган фаол совутиш тизими ва замонавий дизайни билан технология ихлосмандлари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Oppo K15 моделининг ташқи кўриниши Спеед Аестетикс концепцияси асосида яратилган бўлиб, у Спеед Whите ва Гале Грай рангларида таклиф этилмоқда. Қурилманинг орқа панелида Блуе Шадов Бреатинг Light деб номланган махсус ёруғлик панели жойлашган. Ушбу РGB-подсветка турли билдиришномалар ёки ўйин жараёнларида динамик эффектларни акс эттириб, смартфонга футуристик кўриниш бағишлайди.
Техник имкониятлар ва унумдорлик
Смартфоннинг юраги Dimensity 7360 Супер процессори бўлиб, у Х Тиде Энгине оптималлаштириш тизими билан биргаликда ишлайди. Қурилманинг энг диққатга сазовор жиҳати — унинг ички қисмига ўрнатилган юқори тезликдаги вентилятордир. Бундай фаол совутиш тизими одатда фақат қимматбаҳо ўйин смартфонларида учраши ҳисобга олинса, K15 ўз сегментида кучли рақобат ҳосил қилади.Ҳозирча смартфон фақат битта — 12 GB тезкор ва 256 GB доимий хотира конфигурациясида тақдим этилган. ixbt.com маълумотига кўра, қурилма нафақат кучли ички тизимга, балки ташқи таъсирлардан ҳимояланган корпусга ҳам эга. Хусусан, смартфон IP69 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган бўлиб, бу уни экстремал шароитларда ҳам хавфсиз ишлатиш имконини беради.
Автономлик ва камералар
Oppo K15 автономлик бўйича рекорд натижаларни кўрсатишга қодир. Унга 8000 мАч сиғимли Гласиер батареяси ўрнатилган. Бундай катта қувватни тезда тўлдириш учун 80 В қувватга эга СуперВООК тезкор зарядлаш технологияси кўзда тутилган. Қизиғи шундаки, шунчалик катта батареяга қарамай, корпус қалинлиги бор-йўғи 8,27 мм ни, вазни эса 205 граммни ташкил этади.Камера тизими ҳам фойдаланувчиларни бефарқ қолдирмайди. Қурилма қуйидаги оптик модуллар билан жиҳозланган:
- 50 мегапикселли асосий сенсор;
- 50 мегапикселли фронтал (олд) камера;
- Кенг бурчакли объектив ва қўшимча сенсорлар.






























Изоҳлар 0
…