Yandex Книги платформасида китобларни ролларга бўлиб ўқиш функцияси чиқди

Yandex Книги платформасида китобларни ролларга бўлиб ўқиш функцияси чиқди

Yandex Книги платформасидаги виртуал ҳикоячи муҳим янгиланишга эга бўлди. Эндиликда «Ролларда» режими орқали сунъий интеллект асар қаҳрамонларининг репликаларини турли овозларда ўқиб беради. Бу эса мулоқотларни тинглашни янада табиий ва тушунарли қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу технология асосида Yandex компаниясининг нутқ синтези соҳасидаги шахсий ишланмалари ётади. Тизим матнни таҳлил қилиб, реплика кимга тегишли эканлигини аниқлайди ва қаҳрамоннинг жинсига қараб автоматик равишда овоз бириктиради.

Ҳозирги вақтда ушбу функция 2500 та асар учун амал қилмоқда, бироқ келажакда уларнинг сонини кўпайтириш режалаштирилган. Янги режимдан ташқари, иловада китобларни битта эркак ёки битта аёл овозида тинглаш имконияти ҳам сақланиб қолган.

Нутқ синтези технологияси профессионал аудио талқини мавжуд бўлмаган 150 мингдан ортиқ китобларга татбиқ этилган. Yandex маълумотларига кўра, сервис обуначиларининг ҳар ўнтасидан бири виртуал ҳикоячи хизматидан мунтазам фойдаланиб келмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар