Россияда банк карталари сонига чеклов ўрнатилди: Янги қонун қабул қилинди

Россия Давлат думаси киберфирибгарликка қарши курашиш чора-тадбирлари доирасидаги янги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Янги қоидаларга кўра, эндиликда бир фуқаро ўз номига 20 тадан ортиқ банк картасини расмийлаштира олмайди. Аввалроқ муҳокама қилинган битта банкда бешта карта лимити эса якуний таҳрирда бекор қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу чекловларни назорат қилиш мақсадида банк карталарининг ягона ҳисобга олиш тизими яратилади. Банклар мижознинг STIР (ИНН) рақами, карталар сони ва уларнинг рақамлари ҳақидаги маълумотларни ушбу тизимга узатиши шарт бўлади. Янги карта беришдан олдин банклар ушбу тизим орқали мижознинг лимитини текшириб кўради. Алоҳида ҳолатларда Россия Марказий банки директорлар кенгаши қарори билан ушбу лимитдан ошишга рухсат берилиши мумкин.
Шунингдек, қонун лойиҳаси билан "болалар" СИМ-картаси тушунчаси ҳам жорий этилмоқда. Ота-оналар ўз номига расмийлаштирилган рақамни фарзандига берганлиги ҳақида алоқа операторини хабардор қилишлари мумкин бўлади. Шундан сўнг, ушбу СИМ-карта болалар учун мўлжалланган карта сифатида ҳисобга олинади.
Дастлаб бундай хабарномани юбориш мажбурий бўлиши режалаштирилган эди, бироқ иккинчи ўқишда бу норма ихтиёрий этиб белгиланди. "Болалар" СИМ-карталари орқали алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби Россия Fedерацияси ҳукумати томонидан қўшимча равишда белгилаб берилади.





























Изоҳлар 0
…