Samsung Galaxy А17, А34 ва А57 моделлари учун One UI 9.0 синовлари бошланди

1 дақиқа ўқиш484
Samsung Galaxy А17, А34 ва А57 моделлари учун One UI 9.0 синовлари бошланди

Samsung компанияси ўзининг янги One UI 9.0 фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш жараёнини жадаллаштирмоқда. Компания серверларида илк бор Galaxy A34 ва Galaxy А57 смартфонлари учун мўлжалланган янги қобиқнинг тест версиялари аниқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Дастурий таъминот версиялари мос равишда А346БХХУФГЗF1 ва А576БХХУ3БЗФ3 рақамлари остида рўйхатга олинган. Шунингдек, Samsung серверларида ҳамёнбоп Galaxy А17 модели учун ҳам One UI 9.0 бета-версияси (А176БХХУ5ДЗF1 рақами билан) пайдо бўлди.

Аввалроқ Samsung компанияси One UI 9.0 тизимини флагман ҳисобланган Galaxy S26 серияси учун синовдан ўтказишни бошлаган эди. Galaxy А туркумидаги қурилмалар учун илк дастурий таъминотларнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқиш дастури ўрта ва бюджет сегментидаги смартфонларга ҳам кенгайганидан далолат беради.

Ҳозирча Samsung ушбу моделлар учун One UI 9.0 тизимининг барқарор талқини чиқиш муддатларини расман очиқламади. Тахминларга кўра, янгиланиш ёз охири ёки кузнинг бошларида фойдаланувчиларга тақдим этилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?