date

Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Фарғонада катта шифохона барпо этилади

Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Фарғонада катта шифохона барпо этилади

Фарғона вилоятида халқаро стандартларга мос, 800 ўринли кўп тармоқли шифохона барпо этилади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг KOC Construction компанияси ва Саудия Арабистонининг Vision International Investment компанияси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, тендер ғолиби шифохонани уч йил ичида лойиҳалаштириши, молиялаштириши, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаши ва тўлиқ қуриб битказиши керак бўлади.

Янги тиббиёт марказида кардиожарроҳлик, нейрохирургия, трансплантация каби мураккаб ва юқори технологияли тиббий хизматлар кўрсатиш режалаштирилган. Лойиҳа нафақат Фарғона вилояти, балки унга туташ ҳудудлар аҳолисига ҳам хизмат қилади.

Мазкур шифохонанинг фойдаланишга топширилиши минтақадаги тиббий хизмат сифати ва қулайлигини сезиларли даражада оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Фарғонада катта шифохона барпо этилади