date

Республикада ягона радиоактив чиқиндилар маркази фаолият бошлайди

Республикада ягона радиоактив чиқиндилар маркази фаолият бошлайди

Ўзбекистон ҳукуматининг 2026 йил 9 февралдаги 47 сонли қарорига мувофиқ, мамлакатда радиоактив чиқиндиларни сақлашга ихтисослашган марказ ташкил этилади. Ушбу марказ Ядро физика институти ҳузурида фаолият юритиб келган чиқиндиларни кўмиш пункти асосида барпо этилади.

Янги ташкил этилаётган Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази бутун республика ҳудудидаги радиоактив чиқиндиларни йиғиш, уларни махсус транспортда ташиш, қайта ишлаш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлашни амалга оширадиган ягона давлат муассасаси бўлади.

Марказнинг асосий вазифалари қаторига ишлаш муддати тугаган ёки фойдаланишдан чиққан радиоактив манбаларни қайта ишлаш, инновацион технологиялар асосида чиқиндилар билан ишлаш усулларини ишлаб чиқиш ва соҳада илмий тадқиқотлар ўтказиш киради. Шунингдек, бу борада рақамлаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳамда давлат идоралари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.

Ушбу қарор мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, саноат чиқиндилари билан масъулиятли муносабатда бўлиш ва халқаро хавфсизлик стандартларига мос тизимни шакллантириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Республикада ягона радиоактив чиқиндилар маркази фаолият бошлайди