date

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони кимларга берилади?

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, нишон янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позицияси, ватанпарварлик ва фидойилик намоён этаётган, мамлакат тараққиёти ҳамда халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган фуқароларга берилади.

Номзодлар қуйидаги тоифалар орасидан шакллантирилади:

— "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари;

— мактаблар ва Президент мактаблари ўқувчилари;

— "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари;

— "Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари;

— "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш" ҳамжамияти орқали бирлашган иқтидорли ватандошлар.

Тақдирланадиганлар рўйхатини шакллантириш ишларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этади. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда нишон билан тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили ҳамжамият қурултойида топширилади ва бир шахсга фақат бир марта берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони кимларга берилади?