Кичик Муҳаммадалига Президент мактуби ва совғалар топширилди

1 дақиқа ўқиш196
Кичик Муҳаммадалига Президент мактуби ва совғалар топширилди

Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг самимий мурожаати акс этган видео тарқалиб, кўпчилик эътиборини тортган эди. Унда боланинг Ватанга бўлган меҳри ва самимий тилаклари акс этган.

Президент Шавкат Мирзиёев боланинг мурожаатини кўриб, унинг самимий сўзларидан мамнун бўлгани ва Муҳаммадалига миннатдорлик мактуби йўллагани маълум қилинди. Бу ҳақда расмий хабар тарқатилди.

Мактубда Президент болага келгусида мамлакат тарихига муносиб ва халққа фойдали инсон бўлишини тилаган.

«Катта бўлганингда аждодларимизга муносиб, халқингга, юртингга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишингни истайман,» дейилади мактубда.

Президентнинг мактуби ва совғалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида тантанали равишда топширилди. Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Муҳаммадалига, унинг ота-онасига ҳамда тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари берилди.

Боланинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапарова эса Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?