30 июн куни Бектемирда газ вақтинча ўчирилади

30 июн куни таъмирлаш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.
Газ таъминоти соат 11:00 дан 16:00 гача чекланади. Ўчирилиш «Олтинтопган», «Мусаффо» ва «Нурли йўл» маҳалла фуқаролар йиғинларини қамраб олади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…