Эртага ҳаво кескин ўзгаради: қайси ҳудудларга ёмғир ёғади?

Эртага ҳаво кескин ўзгаради: қайси ҳудудларга ёмғир ёғади?

Эртага, 30 июнь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида об-ҳаво беқарор тус олади. Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши, айрим жойларда эса шамол кучайиши кутилмоқда.

Синоптиклар маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати кечаси 23–25, кундузи эса 30–32 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши ва чақмоқ чақиши мумкин. Фарғона водийсида эса ёғингарчилик кутилмаяпти, аммо шамол баъзи ҳудудларда кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистонда айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, кучли шамол айрим жойларда чанг-тўзонларни юзага келтириши эҳтимолдан холи эмас. Хоразм, Бухоро ва Навоийда асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, бироқ шамолнинг тезлиги айрим ҳудудларда кучаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмаётган бўлса-да, шамолнинг кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ушбу ҳудудларда 37 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса вазият нисбатан хавотирли. Бу ерларда вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли жала ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Шунингдек, мутахассислар 29 июньдан 3 июльга қадар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди. Шу муносабат билан аҳолига эҳтиёткор бўлиш ва расмий огоҳлантиришларга амал қилиш тавсия этилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар