date

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга етди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 миллиард долларга ошган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, давлат қарзининг 39,8 миллиард доллари ташқи, 7,2 миллиард доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади. Қарз миқдорининг асосий ўсиши ташқи қарзлар ҳисобидан таъминланган.

Ташқи қарзнинг 19,7 миллиард доллари бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилган. Қолган маблағлар эса ёқилғи-энергетика соҳаси, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги, шунингдек соғлиқни сақлаш, таълим ва ахборот технологиялари каби тармоқларга сарфланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг энг йирик кредиторлари халқаро молия институтлари ҳисобланади. Жумладан, мамлакатнинг Жаҳон банки олдидаги қарзи 9,04 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки олдидаги қарзи эса 8,3 миллиард долларни ташкил этган.

Шунингдек, давлат ташқи қарзининг бир қисми Хитой, Япония ва бошқа хорижий молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. 5,8 миллиард доллар маблағ эса халқаро облигациялар чиқариш орқали жалб қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга етди