Тошкент осмонидаги чақмоқлар камераларга муҳрланди

Тошкент осмонидаги чақмоқлар камераларга муҳрланди

Тошкентда бугун кечқурун осмонни кетма-кет чақмоқлар ёритди. Қалин булутлар орасида пайдо бўлган ёруғликлар шаҳар устидан узоқ масофага чўзилиб, турли шаклларда кўринди.

Пойтахтнинг бир нечта ҳудудидан олинган кадрларда чақмоқларнинг осмон бўйлаб тармоқланиб кетгани акс этган. Қисқа вақт ичида бутун атроф ёришиб, шаҳар бинолари ва уфқ чизиғи ҳам яққол кўринган.

Ушбу суратлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалмоқда. Кўпчилик бугунги тунги осмон манзарасини телефон камераларига муҳрлашга улгурган.

Чақмоқ пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш муҳим. Очиқ жойлар, баланд дарахтлар ва металл иншоотлардан узоқроқ туриш керак.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар