Учтепада иссиқ сув 18 октябргача вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2026 йил 12 октябрдан 18 октябрга қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чекловлар 2026 йил учун белгиланган режали профилактика ишлари билан боғлиқ.
Иссиқ сув таъминотидаги узилиш ИМ-5 қозонхоналари хизмат кўрсатадиган ҳудудларга тааллуқли. Жами 25 та маҳалладаги аҳоли ушбу чекловдан таъсирланади.
Иссиқ сув вақтинча ўчириладиган маҳаллалар рўйхати:
• «Гузар»
• «Қўрғонтепа»
• «Хуросон»
• «Заргарлик»
• «Кўҳна Чўпонота»
«Боғистон»
• «Боғобод»
• «Бирлик»
• «Найман»
• «Фарҳод»
• «Тинчликобод»
• «Ватан»
• «Ватанпарвар»
• «Ҳамдўст»
• «Нуробод»
• «Ширин»
• «Дийдор»
• «А. Соғуний»
• «Диёробод»
• «Янгийўл»
• «Фозилтепа»
• «Зулфизар»
• «Хуршид»
• «Кўркамобод»
• «Қуйи Дархон»
Режали профилактика ишлари якунланганидан сўнг иссиқ сув таъминоти 2026 йил 18 октябрда қайта тикланиши белгиланган.































Изоҳлар 0
…